Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҳақиқий асоси бўлмиш усули фиқҳ илмида катта ютуқларга эришдилар. Фиқҳ оммалашди, ҳижрий IV асрда мазҳаблар пайдо бўлганидан кейин гуллаб яшнади.

 

Ислом фиқҳининг таназзули

Мужтаҳидларнинг шогирдларидан кейин мазҳабларга эргашувчилар ва муқаллидлар пайдо бўлди. Улар ижтиҳод ва ҳукмлар истинботида мазҳаб соҳиблари ва имомлар юрган тариқатда давом этмадилар, мужтаҳидлар шогирдларининг далилларга эргашиш, далил келтириш йўлларини, ҳукмларни фуруларга бўлиш ва масалаларни шарҳлашдаги тариқатига ҳам эргашмадилар. Балки ҳар бир имомнинг тобелари ёки ҳар бир мазҳабнинг уламолари ўз мазҳабини ғолиб қилиш, унинг фуруъ ва усулларини турли воситалар билан қувватлашга интилишди. Далилларнинг саҳиҳлигини текшириш, агар мазҳабига хилоф келса ҳам кучли далилни кучсизидан устун қилишга эътибор бермадилар, балки ўзлари етиб борган нарсанинг саҳиҳлигига ва унга хилоф келган нарсанинг ботиллигига ҳужжат топишга интилишса, баъзан асосий эътибор ўз имомлари ва мазҳаб соҳибларини мақташ билан қувватлашга қаратилган эди. Мазҳаб уламолари шу билан машғул бўлиб қолишди ва Қуръон ва ҳадисдан йироқлашишди. Улар Қуръон ёки ҳадис нассига фақат ўз имомларининг мазҳабини қувватлайдиган нарсани излаш учунгина мурожаат қилишарди. Уларнинг баҳслари ўз мазҳаблари билан чекланиб қолди ва мутлақ ижтиҳодга аҳамият бермай қўйишди. Улар ҳукм оладиган асосий манбага эътибор бермай, бутун эътиборларини мазҳабда ёки ундаги битта масалада ижтиҳод қилишга ёки кўр-кўрона тақлидга қаратдилар. Уларнинг тақлидлари шу даражага етдики, ҳатто баъзилари: «Бизнинг мазҳабимизга хилоф келган ҳар қандай оят ва ҳадис ё таъвил қилинган, ё мансух бўлган», дейишгача бориб етди. Шу мазҳаблардан бирига эргашишни мусулмонга фарз қилиб қўйдилар. Азҳари Шарифдек Ислом маъҳадларида «Тавҳид жавҳари» соҳибининг тақлид вожиблиги ҳақидаги сўзини маҳкам тутдилар:


Ўзларидан бир олимга тақлид қилиш вожибдир,
Бу ҳақда қавмнинг тушунарли сўзлари бордир.


Улар ҳатто мусулмонларга ижтиҳод эшиги беркилганини эълон қилдилар ва ижтиҳод жоиз эмас, дедилар. Кўпгина ижтиҳодга лойиқ кишилар ижтиҳод қилишга, ўзларининг мужтаҳид эканликларини айтишга ботина олмадилар. Бу таназзул ҳижрий IV асрнинг ниҳояларида бошланди. Лекин шунинг аввалида, ҳатто ҳижрий VI асрнинг охири, VII асрнинг бошларигача озгина юксакликлар бўлган эди. Қаффолга ўхшаш кишилар ижтиҳод эшиги беркилгани ҳақида гапираётган бир вақтда, уламолар ва мужтаҳидлар мавжуд эди. Лекин ҳижрий VII аср бошларидан то ҳижрий XIII аср охирларигача тўла таназзул бўлди. Лекин бу таназзул Ислом ҳудудида, Ислом доирасида эди. Таназзул фикрлашда юз берди, лекин фиқҳий раъйлар, исломий раъйлар мавжуд эди. Аммо XIII аср охирларидан бошлаб, яъни ҳижрий 1274 йилдан ҳозиргача таназзул шу даражага етдики, ҳатто шаръий ҳукмлар ғайриисломий қонунлар билан аралашиб, тубанликнинг қаърига етиб борди.

 

256-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260